avatar
Куч
1223.47
Рейтинг
+443.94

JasurBek Urinboev

Мақолалар

Самое величественное здание

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан

Система образования, существовавшая ранее, отличалась своей идеологической однобокостью, отсутствием неразрывной связи между воспитанием и образованием, значительным отставанием от современных требований, запущенным материально-техническим состоянием учебных заведений.


Cтрана светлого будущего

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Узбекскому народу изначально свойственна забота о будущем своих детей, чувство высокой ответственности за  воспитание и образование подрастающего поколения. Эта истина подтверждается всей нашей многовековой историей и сохраняется по сей день.

Уделяя особое внимание вопросам воспитания, Президент Республики Узбекистан Ислам Каримов, в частности, сказал: «Конечно, образование и воспитание — это плоды разума, но вместе с тем, это важный фактор, который определяет уровень образования и степень его развития, формирующий и обогащающий духовность народа. Поэтому без преобразования системы образования, а значит и изменения сознания людей, невозможно развивать духовность».


Биз – Ўзбекистон фарзандларимиз

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Президентимиз Ислом Каримов томонидан асос солинган тараққиётнинг «ўзбек модели» бугунги кунда бутун дунёда кенг эътироф этилмоқда. Жумладан, Ўзбекистонда таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини амалда таъминлаш юзасидан олиб борилган улкан ишлар ўзининг амалий натижаларини бера бошлади. Ўзбекистонлик ўқувчи ёшлар минтақа ва жаҳон миқёсида ўтказилаётган нуфузли фан олимпиадалари, кўрик-танловлар, конкурсларда энг юқори натижаларни кўрсатаётгани Юртбошимизнинг «Ўзбекистон — келажаги буюк давлат» деган эзгу ғояси ҳаётда ўз исботини топаётганига ёрқин далилдир.


Дунёдаги энг шарафли касб

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Агарки дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касбларнинг ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир». Президентимизнинг бу сўзлари юртимизда баркамол авлодни вояга етказиш йўлида астойдил изланаётган ўн минглаб устозларимиз меҳнатининг самимий эътирофидир. Дарҳақиқат, педагоглик ўта масъулиятли ва оғир касблардан бири. Педагог нафақат юксак билим ва маҳоратга эга бўлмоғи, балки болаларни чин дилдан севиши, ўзидаги билимларни уларга сингдира олиши даркор. Бу эса умумтаълим мактабларини малакали ўқитувчи ва мураббийлар билан таъминлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш, меҳнатини рағбатлантиришни кучайтиришни талаб этади.


Спорт – соғломлик ва комиллик гарови

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Истиқлол йилларида мамлакатимиз аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида жисмоний тарбия ва спортни кенг миқёсда ривожлантириш устувор масалалардан бирига айланди. Юртбошимиз спорт инсоннинг жисмоний ҳамда маънавий соғломлигининг асоси, ҳаётга катта умид билан кириб келаётган ёшларга ўз қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқариш имкониятини берадиган муҳим соҳа эканини мунтазам таъкидлайди. Мазкур мақсадларга эса болалар спортини ривожлантирмай туриб эришиш мумкин эмас. Зеро, Президентимиз айтганидек: «Айнан ёшлик чоғидан спорт билан дўст бўлиш боланинг ўз устида ишлаши, характерининг тобланиши, мусобақаларда қатнашиш орқали қатъиятлик ва мардлик хусусиятларининг шаклланиши, ғалабага интилиши, таъбир жоиз бўлса, аввало, ўз устидан ғалаба қозониши, бир сўз билан айтганда, мустаҳкам иродага эга бўлиши учун пухта замин яратади».


Истеъдодлар юрти

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Мамлакатимиз Президенти ёш авлоднинг эстетик тафаккури, бадиий дидини юксалтиришнинг қанчалик муҳим масала эканига эътибор қаратиб: «Болаларимиз қалбида гўзаллик ва эзгуликка интилишни кучайтириш ва шу асосда жамиятимизнинг маданий савиясини ошириш — биз учун устувор вазифа» — дея таъкидлайди. Шундан келиб чиқиб, мустақил тараққиёт йўлининг пировард мақсади бўлган озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон жамиятнинг чинакам бунёдкори ва эгалари бўлган ёш авлоднинг маънавий камолотига эътибор йил сайин кучайиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги «Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида»ги Қарорининг қабул қилиниши ҳам ушбу йўлдаги муҳим қадамлардан бири бўлди.


Таълим ва тарбия уйғунлиги

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Албатта, замонавий таълимни ҳар томонлама қулай бино ва иншоотлар, ўқув ва амалий машғулот қуроллари, лаборатория ускуналари, компьютер техникасисиз тасаввур этиб бўлмайди. Бироқ булар соҳа ривожининг бир жиҳатигина, холос. Қолаверса, дунёнинг ривожланган давлатларида, айниқса, Ғарб мамлакатларида таълимнинг моддий-техник базаси ўзининг ниҳоятда мустаҳкамлиги, бойлиги, ранг-баранглиги билан кўпчиликнинг ҳавасини келтириши ҳам бор гап. Лекин бугун инсониятни жиддий ўйга толдираётган муҳим муаммолардан бири шундаки, ўша мамлакатлар измида шунча моддий-молиявий имконият, шароит бўлишига қарамай, ёшлар ўртасида жиноятчилик, бағритошлик, эътиқодсизлик, ахлоқсизлик сингари ижтимоий ва маънавий емирилишлар тобора кучайиб бормоқда.


Таянч нуқтаси

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Истиқлол йилларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган ҳар бир таълим муассасасининг замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, янги авлод дарсликлари ва ўқув-методик материаллар билан таъминланишига алоҳида эътибор қаратилди. Чунки таълим-тарбия сифати, ўқитиш самарадорлигини оширишда мазкур масала муҳим аҳамият касб этади.


Энг улуғ иморат

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Собиқ шўролар тузумида амалда бўлган таълим-тарбия тизими ўзининг мафкуравий бирёқламалиги, таълим билан тарбиянинг узвий боғланмагани, ҳар иккисининг замонавий талаблардан кескин ортда қолгани, таълим муассасалари моддий базаси ниҳоят даражада ночорлиги билан ажралиб турар эди. Эски таълим тизимининг жиддий қусурларидан яна бири — бошланғич  таълимга иккинчи даражали иш деб қаралгани, мазкур қарашдан келиб чиқиб, билими энг саёз ўқитувчиларни шу босқичда ишлатишдек салбий анъана мавжудлиги эди. Юртбошимиз муаммоларнинг яна бир муҳим жиҳатига эътиборимизни қаратади: «Бизга собиқ тузумдан мерос бўлиб қолган маориф тизимининг энг номаъқул томони шундан иборат эдики, унда ўқув жараёнида ўқувчи ва талабаларнинг мустақил ва эркин фикрлашига йўл қўйилмас эди».


Мустаҳкам ҳуқуқий асос

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
 «Таълим Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасида устувор деб эълон қилинади».

«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддаси

«Жинси, тили, ёши, ирқий, миллий мансублиги, эътиқоди, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, хизмат тури, ижтимоий мавқеи, турар жойи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қанча вақт яшаётганлигидан қатъи назар, ҳар кимга билим олишда тенг ҳуқуқлар кафолатланади».

«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси

Истиқболи нурли юрт

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Фарзандлари келажагини ўйлайдиган, аждодлар руҳи, авлодлар истиқболи олдида  юксак масъулият ҳисси билан яшайдиган халқимиз ҳамиша ёш авлод таълими ва тарбиясига жиддий эътибор қаратиб келган. Бу ҳақиқат неча мингйиллик тарихимиз давомида ўз тасдиғини топиб, улкан натижаларни дунёга намоён этган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов бу соҳанинг ғоят долзарб аҳамиятини таъкидлар экан, жумладан, шундай дейди: «Албатта, таълим-тарбия — онг маҳсули, лекин айни вақтда онг даражаси ва унинг ривожини ҳам белгилайдиган, яъни, халқ маънавиятини шакллантирадиган ва бойитадиган энг муҳим омилдир. Бинобарин, таълим-тарбия тизимини ва шу асосда онгни ўзгартирмасдан туриб, маънавиятни ривожлантириб бўлмайди».


Армия-юрт таянчи

Баркамол авлод
Спорт

Ўзбекистон Республикаси мустақиликка эришган кундан бошлаб мамлакатимиз ҳаётини  барқарорлигини таъминлаш мақсадида миллий армиямиз, яъни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилди. Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони  И.А. Каримов миллий армиямиз ташкил топганлигининг 14 йиллиги муносабати билан армиямизнинг оддий аскар, сержант, офицер ва генералларига йўллаган табрик нутқида, мамлакатимизда ҳарбий қурилиш соҳаси бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсади ва уларнинг асосий мазмунини шарҳлаб шундай деган эди: «Қуролли Кучларимиз доимо  мамлакатимиз озодлиги ва мустақиллигининг, кенг миқёсдаги демократик  ўзгаришларни амалга ошириш ва фуқаролик  жамиятини шакллантириш, муқаддас заминимизда  тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг ишончли кафолати бўлиб келмоқда ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.

Бола тарбиясида отанинг ўрни

Мактабгача таълим
Одамнинг қалбида неки олижаноб туйғулар мавжуд бўлса, улар аввало онадандир.
Ислом Каримов

Гўдакни тарбия қилиш жараёнида ота ўрни беқиёс бўлиб, унинг зиммасига бир қанча масъулиятлар юклайди. Гарчи чақалоқ она билан кўпроқ мулоқотда бўлса-да, уларнинг боғланишини таъминлаб турувчи асосий вазифани оталар бажарадилар. Она дилбандига ғамхўрлик қилганидек, ота зиммасида фарзанди ва фарзандининг онасига ғамхўрлик қилиш масъулияти туради.

Соғлом авлод тарбияси

Мактабгача таълим
Фарзанд — одамзодга ато этилган энг олий неъмат, миллат бойлиги. Чақалоқнинг ташрифи ила хонадонимизга нур, оиламизга бахт, келажагимизга умид ва ишонч кириб келади. Дарҳақиқат, фарзанд ила олам мунаввар. Зеро, у наслимиз давомчисидир. Кўзимизнинг оқу қароси бўлган дилбандларимиз ҳар доим ардоғимизда экан, биз оламга улар нигоҳи билан қарашга интиламиз. Ҳар бир ҳаракати ва имо-ишоралари орқали уларни англашга уринамиз ва, албатта, бунинг уддасидан чиқамиз. Лекин болалик дунёсидан узоқлашган катталарнинг бу оламга қайта кириб келишлари қийин кечади. Болалар билан мулоқот пайтидагина бу олам мўъжизаларидан баҳраманд бўлиш мумкин. Лекин биз катталар ўзимиз билмаган ҳолда бу мўъжизаларни кўриш ва улардан баҳраманд бўлишдек бахтдан қочамиз ва бу ишни бегоналарга топширамиз.

Шундай дарёлар борки, уларни тезоқар ва ўзгарувчан дея таърифлашади. Бу қиёс фарзанд тарбияси борасида ҳам ифодаланиши мумкин. Ўғил-қизларнинг ривожланиш даври худди тезоқар ва ўзгарувчан дарёларга ўхшатилади. Гоҳида улар олдинга интилиб ўзанларидан чиқиб кетгудай бўлсалар, гоҳида тинч ва осудалик касб этадилар.